Жамият | 09:50 / 07.03.2016
3811
1 дақиқада ўқилади
Оқ денгизда муз остига шўнғиш бўйича рекорд ўрнатилди
Россия географик жамияти муз остига шўнғиш бўйича янги рекорд ўрнатилгани ҳақда хабар берди: аквалангчилар Максим Астахов ва Александр Губин Оқ денгизда 102 метр чуқурликка қадар сузиб боришди.
Денгиз сувининг ҳарорати Цельсий бўйича -1,5 бўлишига қарамай, у сувдаги туз миқдорининг кўплиги сабаб музлаб қолмаган эди.
Россия географик жамиятининг маълумотига кўра, 80 дақиқа давом этган шўнғиш пайтида аквалангчилар денгиз тубидан тупроқ олиб чиқишга муваффақ бўлишган.
Аквалангчилар, шунингдек, экстремал шароитда сув остида ишлатиладиган янги қурилмаларни ҳам синовдан ўтказишган. Россия географик жамияти матбуот хизмати хабарига кўра, бу экспедиция Арктикада олиб бориладиган тадқиқот ишларига тайёргарликдир.