Жаҳон | 07:25 / 10.03.2016
7805
1 дақиқада ўқилади
AP: АҚШ ИШИДнинг кимёвий қурол яратувчи бош муҳандисини қўлга олди
АҚШ махсус кучлари ИШИДнинг кимёвий қурол яратувчи бош муҳандисини қўлга олди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Бу ҳақда Эрон разведкасидаги икки манба маълум қилди.
Муҳандис февраль ойида Ироқ шимолида ўтказилган рейд давомида қўлга олинган.
Таъкидланишича, бу кимсанинг номи Сулаймон Довуд ал-Афарий бўлиб, у бир вақтлар Саддам Ҳусайнга ишлаган, ҳозирда эса ИШИД учун кимёвий ва биологик қурол яратиш билан шуғулланиб келган.