Жамият | 23:59 / 10.03.2016
6652
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон мактабларида ҳижоб ўраб юриш тақиқланди

Қозоғистон мактаб ўқувчилари мактабларга ҳижоб ва калта шимларда бора олишмайди, чунки мактаб формаси таълимнинг дунёвий характерига мос келиши керак, деб Қозоғистон таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда nur.kz портали.

Бунда таъкидланишича, гап ягона мактаб формаси ҳақида кетмаяпти, вазирлик фақатгина ўқувчиларнинг кийимларига умумий талабларни тасдиқлаган.

"Бу ҳар доим бўлган, бунда ҳеч қандай янгилик йўқ. Яъни мактаб, раҳбарият ўқувчилар айнан қандай кийим кийишини танлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Ягона нарса шуки, бу кийим дунёвий бўлиши керак, улар қандай рангдга бўлиши стандартлари мавжуд. Бироқ бу мактаб формаси бўлади", дейилди вазирликда.

Бунда формага турли динларга мансубликни билдирувчи элементлар қўшилишига рухсат берилмайди. Аввал бу ҳолат ҳужжатлаштирилмаган бўлган. Энди калта шим ва ҳижоблар тақиқланади.

"Қозоғистон – дунёвий давлат. Мактаб формаси таълимнинг дунёвий характерига мос келиши керак", дейилди вазирликда.

Қозоғистонда мактаб формаси стандартлари тасдиқланган ҳужжатга кўра, мактаб формаси ранги классик услубда, ягона ранг гаммасида, учта рангдан кўп бўлмаган ранглардан фойдаланган ҳолда бўлиши керак. Форма ранги сокин бўлиб, ёрқин рангларда бўлмаслиги керак.