Спорт | 20:39 / 11.03.2016
1836
1 дақиқада ўқилади

Бенитес «Ньюкасл» бош мураббийига айланди

Рафаэль Бенитес «Ньюкасл»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

«Қарғалар» жамоаси расмий сайтида хабар берилишича, 55 ёшли мутахассис билан 3 йиллик шартнома тузилган. Шартноманинг бошқа жиҳатлари ҳозирча маълум эмас.

Бироз олдинроқ, жамоа Стив Макларенни истеъфога чиқаргани ҳақида маълум қилинганди.

Айни вақтда, 28 тур ўйинларидан кейин «Ньюкасл» 24 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалининг 19 ўрнида бормоқда.

Маълумот учун, Рафаэль Бенитес аввал ҳам Англия премьер-лигасида ишлаганди. У 2004 йилдан 2010 йилгача «Ливерпуль»да, 2012 йилдан 2013 йилгача «Челси»да бош мураббий сифатида ишлаганди.