Жаҳон | 20:46 / 13.03.2016
20444
1 дақиқада ўқилади

2016 йилги "Дунё гўзали" танлови ғолиби Африка вакили бўлди

Хитойнинг Дунгуань шаҳрида "Дунё гўзали-2016" гўзаллик танлови ўз якунига етди. Бу йили ушбу танловни Жанубий Африка Республикаси гўзали Кэндис Абрахамс ютди.

Дунёнинг энг чиройли вакиласи номини олиш учун Польша, Жанубий Корея, Канада ва АҚШ вакилалари асосий даъвогарлар сифатида қаралаётган эди.

Бу танловда тан олинмаган Луганск халқ республикаси номидан биринчи марта Валерия Бмлинина ҳам иштирок этди.

"Мен ўз республикам номидан иштирок этганимдан ва ўз байроғим остида чиққанимдан хурсандман. Мен бу билан яна бир маротаба ЛНР борлигини исботладим!", деб айтди Билинина.

Билинина украиналик Марианна Нижна билан ўрталарида можаро келиб чиқмадими деган саволга "йўқ" дея жавоб берди.

"Дунё масалаларини сиёсатчилар ҳал қилиши керак, оддий одамлар эса мулоқот қилишлари керак", деб айтди 22 ёшли қиз.