Жаҳон | 14:44 / 13.03.2016
2095
1 дақиқада ўқилади
2016 йилнинг феврали исиш бўйича рекорд даража қайд этди
2016 йилнинг февраль ойи об-ҳаво даражасини меъёрдан ташқари бўлиши, кузатувлар тарихидаги рекорд ҳолат бўлди. Бу ҳақда NASA экспортлари маълумотига асосланиб, The Weather Channel нашри хабар бермоқда. Олимлар яна шуни қўшимча қилишганки, февраль ойи январь ойидаги кўрсаткични ҳам янгилаган.
Сунъий йўлдошлар маълумотига кўра, Ердаги исиш даражаси 1951 —1980 йиллардаги кузатув натижасига қиёсан 1,35 Целсий даражада кўтарилган. Шу боис 2016 йилнинг февраль ойида кузатилган ҳаво ҳарорати 1880 йилдан бошланган об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг рекорд даражаси бўлди.