Жаҳон | 10:21 / 14.03.2016
1780
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған террорчиликка қарши кураш қатъиятлик билан давом эттирилишини айтди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарада содир этилган теракт қурбонлари оилаларига ҳамдардлик билдирди ва жабрланганларга тезроқ тузалиб кетишларини тилади, деб айтилмоқда президентнинг сайтида жойлаштирилган хабарда.

Хабарда Туркия минтақада охирги йиллардаги беқарорлик туфайли террорчилар ҳужуми объектига айлангани айтилган.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, ҳужумлар халқнинг бирдамлиги ва уюшқоқлигига хавф солади, шунинг учун террорчиликка қарши курашни давом эттиришда қатъиятлик янада ошади.

Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 кишини, жароҳатланганлар сони эса 125 кишини ташкил қилган.