Фан-техника | 00:13 / 16.03.2016
2410
1 дақиқада ўқилади
Samsung Galaxy S7 смартфонининг таннархи ҳисоблаб чиқилди
Samsung Galaxy S7 смартфони йиғиладиган барча деталларнинг нархи камида 255 долларни ташкил қилади. Galaxy S5 смартфонини яратиш ҳам тахминан шундай қийматга тушган. Бу ҳақда Re/Code нашри IHS компанияси тадқиқотига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.
Смартфоннинг энг қиммат детали Qualcomm's Snapdragon 820 процессори бўлди. Бу процессор 62 доллар туради ва қурилманинг барча деталлари нархининг деярли чорак қисмини ташкил қилади. 12 Мп ли камера тахминан 13,70 доллар, барча деталларни йиғиш эса 5 доллар туради.
Бироқ Galaxy S7 таннархини ҳисоблашда унга дастур ишлаб чиқариш ва дистрибуция харажатлари ҳисобга олинмаган.