Жаҳон | 16:27 / 17.03.2016
1675
1 дақиқада ўқилади
Олимлар Трампнинг сўз бойлигини 7-синф ўқувчисиники билан тенглаштиришди
Яқинда америкалик олимлар Трамп ва унинг рақиблари нутқларини таҳрир қилдилар.
Тадқиқотчилар битта матнда қўлланган грамматик қурилмалардан фойдаланиш такрорийлигини ва Америка умумтаълим мактабларининг қайси синфга мувофиқлигини ўрганиб чиқдилар, деб хабар беради Huffington Post.
Экспертлар Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига даъвогарлик қилаётган Дональд Трампнинг сўз бойлиги еттинчи синф ўқувчисиники билан тенг, деб маълум қилишди.
Тажриба натижаларига кўра, Трампнинг саводхонлиги еттинчи синф даражасида. Республикачи Тед Круз ва собиқ бош вазир Ҳиллари Клинтон эса ундан бир синф юқорида эканлар.
Номзодлар ичида энг билимлиси демократ Берни Сандерс бўлиб чиқди. Олимлар уни ўнинчи синфга лойиқ кўришди.