Жаҳон | 21:09 / 20.03.2016
1772
1 дақиқада ўқилади
Хаминоий АҚШ президенти лавозимига номзодларнинг барчасини Эроннинг душманлари деб атади
Эроннинг олий диний раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хаминоий телеэфирда АҚШ президенти лавозимига номзодларнинг барчасини Эроннинг душманлари деб атади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
“АҚШ президенти лавозимига номзодлар Эронни ёмон отлиқ қилишда мусобақалашмоқда ва бу душманлик белгисидир”, деб айтди Хаминоий.
Бундан ташқари, Хаминоий Эрон ядровий дастур бўйича санкциялар бекор қилинганига қарамасдан, ҳали ҳам хорижий банклар ва корпорациялар билан ишлашда қийинчиликларга дуч келаётганини айтди.
Хаминоий Эронда янги йил боши ҳисобланувчи Наврўз кириб келиши муносабати билан фуқароларга мурожаатида санкцияларнинг бекор қилиниши фақатгина “қоғозда бажарилганини” таъкидлади.