Жаҳон | 09:05 / 22.03.2016
1480
1 дақиқада ўқилади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга қарши санкцион рўйхатдан 4 кемани чиқариб ташлади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея билан боғлиқ бўлган 4 та кемадан санкцияларни бекор қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Кемалар Шимолий Кореянинг Ocean Maritime Management Company компаниясига тегишли 31 та кемадан иборат санкциялар рўйхатига киритилган бўлган.

Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Лю Цзеининг таъкидлашича, санкциялар бекор қилиниши ҳақидаги қарор кемалар компанияга тегишли эмаслиги ҳақида маълумот олингандан кейин қабул қилинди. Цзеи бу борада “Агар сиз хато қилсангиз, уни тўғрилайсиз” деб фикр билдирган.

Ўз навбатида бир америкалик амалдор БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Кореяга қарши санкциялар киритиш бўйича қўмитаси Хитойдан кемаларда Шимолий Корея фуқаролари бўлмаслиги ҳақида ёзма кафолат олгандан кейингина кемалардан санкциялар олинганини айтди.