Фан-техника | 12:00 / 22.03.2016
2205
2 дақиқада ўқилади

UMS 2015 йили Ўзбекистондаги абонентлари сонини 5,8 баробар оширди

2015 йил натижаларига кўра, Universal Mobile Systems (UMS) мобил оператори абонент базаси 1,095 млн нафар фойдаланувчини ташкил этди. Бу эса 2014 йил якунларига нисбатан 5,8 фоизлик ўсишни кўрсатади. Бу ҳисобот компания матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Компания маълумотларига кўра, абонент базасининг ўсиш кўрсаткичи 2014 йилдаги 1 фоизлик ўсишга қараганда 5,4 баробарга ортган. 2014 якунида оператор Ўзбекистонда 188,1 минг абонентга хизмат кўрсатган эди.

Бундан олдинроқ, оператор 2015 йил якунида фойдаланувчилари сони 1,15 млн абонентни ташкил этишини прогноз қилганди.

2015 йилнинг тўртинчи чорагида UMS`нинг Ўзбекистондаги улуши учинчи чоракдагидан 1,5 фоизга ортган ва 82,4 млрд сўмга (Ўзбекистон Марказий Банки курси бўйича 28,7 млн доллар) етган. Тўртинчи чоракдаги операцион зарар миқдори 20,7 млрд сўмни ташкил қилган (7,2 млн доллар. Учинчи чоракда бу миқдор 28,6 млрд сўм (10 млн доллар атрофида) эди.

Ҳисобот даврида OIBDA (асосий воситалар амортизацияси ва номоддий активлар чиқариб ташлангунга қадар бўлган даромадни билдирувчи таҳлилий кўрсаткич) кўрсаткичи - 2,58 млрд сўмни (900 минг доллар атрофида) ташкил этган. MOU кўрсаткичи (ҳар бир абонентнинг 1 ой давомида фойдаланган дақиқалари) 527 дақиқани ташкил қилган (учинчи чоракда 530 дақиқа).

Эслатиб ўтамиз, UMS 2014 йил 1 декабрдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ўз хизматларини кўрсатишни бошлаган. Шу йилнинг июль ойида Ўзбекистон ва МТС орасида ҳамкорлик шартномаси тузилган эди.

“Universal Mobile Systems” таъсисчилари “Mobilnie TeleSistemi” ОАЖ (50,01 фоиз) ва Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси (49,99 фоиз) ҳисобланади. Уяли алоқа опрераторига 2G/3G/LTE лицензиялар, керакли частоталар, номерар ҳажми, алоқа каналлари ижараси билан таъминланди. Тармоқнинг бошланғич ҳажми 2,5 миллион абонент рақами деб белгиланди.