Жаҳон | 18:59 / 23.03.2016
1729
2 дақиқада ўқилади

Брюсселдаги терактнинг учинчи ижрочиси Абдисломнинг хабарчиси бўлиб чиққани ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Брюссель полицияси томонидан Брюссель терактига алоқадорлиги айтилган ва бу Париж теракти ташкилотчиси сифатида айбланган Салоҳ Абдисломнинг хабарчиси Нажиб Лашрави экани айтилган хабар тасдиқланмади. Бу ҳақда Derniere Heure хабар тарқатган.

У Брюсселга келганлардан бири сифатида қаралаётганди. Унинг ДНКси Париж аэропортда топилган бомбада аниқланган.

Нашрнинг ёзишича, Бельгия прокуратураси матбуот анжумани ўтказиб, бу ҳақда батафсил маълумот беради.

Лашрави 2014 йилнинг мартида Бельгия полицияси томонидан қидирувга берилганди. Унга террорчилик билан шуғулланиш айби қўйилган, прокурор унга 15 йиллик қамоқ жазоси талаб қилганди.

The Daily Mail нашри маълумотларига кўра, 24 ёшли Лашрави Брюсселдаги бомбаларни тайёрлашда иштирок этган бўлиши мумкин. Унинг излари Париждаги "Батаклан" театрида ва "Стад-де-Франс" стадионида портлатилган бомбаларда ҳам бор эди. У Париж теракти ташкилотчилари Абдулҳамид Абауд ва Салоҳ Абдислом билан қалин алоқаларда бўлган.

Айни вақтда унинг қайердалиги маълум эмас. 2013 йилда у Сурияга йўл олган, 2014 йилда халқаро қидирувга берилганди. У ИШИДнинг бельгиялик ёшлар орасидаги бош тарғиботчиси экани айтилади. У Суфён Кайал лақаби остида фаолият кўрсатади.

Брюссель аэропортидаги теракт ижрочилигида гумон қилинаётганларнинг шахслари аниқланди

ОАВ: Брюсселдаги терактнинг учинчи ижрочиси Абдисломнинг хабарчиси бўлиб чиқди