Жаҳон | 08:29 / 23.03.2016
5305
1 дақиқада ўқилади
Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Кореяга "жавоб уруши" билан таҳдид қилди
Шимолий Корея АҚШ, Жанубий Корея ва унинг президенти Пак Кин Хега "жавоб уруши" билан таҳдид қилди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги.
"Шу ондан бошлаб Шимолий Корея армия ва инқилоб кучлари адолат учун АҚШ ва Пакка эргашувчиларни йўқ қилиш учун жавоб урушига тайёрланадилар", деб айтилди Шимолий Кореянинг Кореялараро алоқалар қўмитасида.
Корея марказий телеграф агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳарбий иғволари Пхеньян сабрининг тугашига олиб келмоқда. Баёнотда, шунингдек, Жанубий Корея президенти қароргоҳи Чонвадэ "тугмачани бир босиш билан" "олов ва кул денгизи"га айланиши мумкинлиги айтилган.