Жамият | 12:33 / 24.03.2016
1867
2 дақиқада ўқилади

БМТ: 7 ёшдан кичик 87 млн боланинг бутун умри уруш шароитида ўтмоқда

Дунё бўйича 7 ёшдан кичик 87 млн боланинг бутун умри қуролли ихтилофлар шароитида ўтмоқда, бу эса уларнинг ақлий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) 23 мартда маълум қилди. Жамғарма мутахассислари жанговар ҳаракатлар ҳудудларидаги ҳаёт билан боғлиқ стресс оқибатларини таҳлил қилдилар.

"7 ёшдан кичик 86,7 млн дан кўпроқ бола бутун умрини қуролли ихтилофлар шароитида ўтказмоқда, бу эса уларнинг ақлий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Ихтилофлар ҳудудида яшайдиган болалар аксарият руҳий изтиробларга дучор бўладилар, бу эса доимий вайрон қилувчи стресс шароитидаги ҳаётга олиб келиши мумкин. Бу ҳолат бош мия асаб ҳужайлари ўртасидаги алмашувни тормозлайди, бунинг оқибати бутун ҳаёт давомида ҳис қилинади ва ақлий, ижтимоий ва жисмоний ривожланишга таъсир қилади", дейилмоқда ЮНИСЕФ хабарида.

ЮНИСЕФда таъкидланишича, бола туғилган пайтда унинг миясида бир-бири билан боғланган 253 млн га яқин асаб ҳужайралари бўлади. Биринчи 7 йил умрда инсон ҳар сонияда бош миянинг қўшимча 1000 нейронини фаоллаштириши мумкин. Бу ҳужайралардан ҳар бири ҳар сонияда 10 минг бошқа нейрон билан импульслар билан алмашишга қодир.

Бош миянинг 1 млрд ўзаро боғланган асаб ҳужайраларига тенг тўлиқ функционалликка эришиши кўп жиҳатдан инсоннинг эрта ривожланишига боғлиқ. ЮНИСЕФда тушунтиришларича, бунга кўкрак билан эмизиш ва тўғри овқатланиш, боланинг уқувларини ривожлантириш, ўйнаш ва "хавфсиз ва соғлом шароитда" таълим олиш имконияти кўмак беради.

ЮНИСЕФ ихтилофлар ҳудудларида яшайдиган болаларга уларнинг ақлий ривожланишига кўмак берадиган шароитларни яратиш учун саъй-ҳаракатлар амалга ошираётганини таъкидламоқда. Шу мақсадда ЮНИСЕФ тарқатадиган шошилинч ёрдам тўпламига ўйинлар ва таълим олиш учун материаллар киритилган. Ўтган йили дунёнинг турли бурчакларидаги 800 мингдан қўпроқ болага бундай тўпламлар берилган.