Жаҳон | 20:16 / 04.04.2016
2109
1 дақиқада ўқилади

Озарбайжон ТИВ БМТ ва НАТО бош котибларига мурожаатнома юборди

Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳикмат Гажиевнинг маълум қилишича, расмий Боку Тоғли Қорабоғдаги вазият юзасидан, БМТ ва НАТО бош котибларига мурожаат қилган. Бу ҳақда, РИА «Новости» ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Мурожаатнома, мамлакат ташқи ишлар вазири Эльмар Мамедиёров томонидан, ЕХҲТнинг Минск гуруҳи, МДҲ давлатлари ҳамда ЕИнинг ташқи алоқалар комиссари Федерике Могеринига ҳам жўнатилган. Унда, Арманистон қуролли кучлари Озарбайжон чегара ҳудудларидаги аҳоли турар-жойларини доимий равишда ўққа тутаётгани ва тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлаётгани таъкидланган.

Гажиевнинг сўзларига кўра, Озарбайжон томони БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияси сўзсиз бажарилиши зарурлигини маъқуллайди. Унга биноан, «босиб олинган ҳудудлар ҳеч қандай шартларсиз тарк этилиши лозим».

Бундан аввал, Озарбайжон, мамлакат ҳудудий яхлитлигини тиклаш ва озод этиш бўйича Арманистонга ўз талабларини қўйгани хабар қилинган эди.