Ўзбекистон | 15:16 / 06.04.2016
2780
2 дақиқада ўқилади

21 апрелдан кучга кирадиган Божхона тўғрисидаги янги Кодексда қайси йиғимлар бекор бўлди?

2015 йилнинг 20 январида Ўзбекистон президенти томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун имзоланган эди.

Янги таҳрирдаги Божхона Кодексида бошқаришнинг иқтисодий усулларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу ўзгаришлар товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш, экпорт-импорт механизмини тартибга солиш жараёнларидаги қоидаларда акс эттирилган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати ходими Ҳусан Тангриев берган маълумотларга асосланиб, “Сабо” нашри ёзмоқда.

Муҳим жиҳатлардан яна бири — товарни олиб кириш ва олиб чиқишдан бошлаб, унинг тақдирини белгилашга қадар бутун экспорт-импорт занжирини тартибга солишни назарда тутади. Амалдаги Божхона Кодексида ушбу масалалар инобатга олинмаган эди.

Шунингдек, божхона органлари томонидан лицензияланадиган божхона омбори, эркин омбор, бож олинмайдиган савдо дўкони каби фаолият турлари учун лицензия берганлик, уни қайта расмийлаштирганлик ва амал қилиш муддатини узайтирганлик учун ундириладиган йиғимлар бекор қилинди.