Жаҳон | 16:02 / 06.04.2016
2434
1 дақиқада ўқилади

55 ёшли британиялик аёл бирваракайига 3 фарзандни дунёга келтирди

Daily Mail нашрининг хабар беришича, Бирлашган Қиролликдаги бирйўла 3 фарзандни дунёга келтирган энг ёши катта аёл 55 ёшли Шэрон Каттсдир.

Британиялик бу аёл Кипрда ЭКО (сунъий уруғлантириш)га 15 минг евро сарфлади, чунки ўзининг ватанида у мазкур амалиёт учун "қарилик" қиларди.

Каттснинг олдинги турмушларидан 4 нафар фарзанди ва 3 набираси бор. Уч эгизакни у 2016 йилнинг мартида дунёга келтирди. Булар ўғиллари - Мэйсон ва Райан ҳамда қизи - Лили.

Аёл унинг кенжа фарзандлари невараларидан кичик экани ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлади.

"Бу уларнинг бирга ўйнайдиган дўстлари кўплигидан далолатдир", - дейди у.

Ҳомиладорлик даврида Каттснинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар кузатилган. Чақалоқлар кесерво йўли билан дунёга келишган. Уларнинг вазни 1 800 килограммдан 2 300 килограммгача.