Жаҳон | 21:37 / 07.04.2016
2281
1 дақиқада ўқилади
Мисрлик ҳарбийлар паранжи кийиб олган ИШИД жангарисини қўлга олишди
Мисрлик ҳарбийлар паранжи кийиб олган ИШИД жангарисини қўлга олишди. Бу ҳақда 7 апрелда The Daily Mail нашри хабар берди.
Аёллар кийимида бўлган террорчи Синай яриморолида, Ал-Ариш шаҳри яқинида ушланди. Миср ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг тахминича, жангари ушбу ҳудудда ҳаракат қилаётган ИШИДнинг филиалларидан бири сафига қўшилмоқчи бўлган.
Радикал жангарилар мантазам равишда Мисрда турли ҳужумлар амалга оширади. Улар асосан Синай яриморолининг шимолида ҳаракат қиладилар, бироқ баъзида мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириб борадилар.
Egyptian soldiers posing with alleged #ISIS operative dressed as a woman, captured in Al-Arish. #Sinai pic.twitter.com/GAwlQwnAxv
— Jihad Threat Monitor (@memrijttm) 7 апреля 2016 г.