Жаҳон | 10:11 / 08.04.2016
2145
1 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон метрога тушишда муаммога дуч келди

Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон 7 апрель куни нью-йорклик сайловчилар билан учрашув давомида метрога тушишга қарор қилди.

"Бироқ собиқ давлат котиби ер ости йўлида қийинчиликларга дуч келди: у турникетдан беш марта уринганидан кейингина ўта олди", деб хабар беради Politico.

5 апрель ҳолати бўйича АҚШ президентлигига номзодини қўйиш пойгасида Клинтон аввалги ўринда турибди. Вермонт штати сенатори Берни Сандерс 1048 нафаргина делегатнинг хайрихоҳлигига кўз тиккан пайтда, Клинтон 1738 нафар делегатнинг қўллаб-қувватлашига умид қилиши мумкин. Ўз номзодини кафолатли илгари суриш учун 2383та овоз тўплаш лозим.

Июль ойида Демократик ва Республика партиялари миллий конвент ўтказиб, ўз номзодларини аниқлашади. АҚШ президентлигига сайловлар 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.