Жаҳон | 08:59 / 12.04.2016
1788
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған немис комик актёрини судга берди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған германиялик комик актёр Ян Бемерманни судга берди. Бунга комикнинг Германиядаги телевидениелардан бири эфири орқали Эрдўғанни ҳақоратловчи шеър ўқигани бўлган. Бу ҳақда немис прокуратурасига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Майнц прокуратураси хабарига кўра, Эрдўған ZDF каналининг Neo Magazin Royale номли шоусидаги чиқиш юзасидан суд шикоят билан мурожаат қилган.
Ўз шоусида актёр Туркия етакчисини курдлар ва христианларга зулм қилишда, шунингдек мухолиф газеталарни ёпиб ташлашда айблайди. Бундан ташқари, шеър матнида шахсий ҳақорат характеридаги сўзлар ҳам борлиги айтилган.
Бундан олдинроқ, Туркия ҳукумати Германиядан ушбу шеър учун жиноий иш очишни сўрагани ҳақида хабар берилганди.