Жамият | 22:42 / 12.04.2016
3363
1 дақиқада ўқилади

Овчилар Арабистондаги ғордан бўри болаларини чиқариб олишди

Саудия арабистонилик бир гуруҳ овчилар Форс кўрфази яқинидаги қояли ғор ичидан иккита кичик тирик бўрини топишди.

Ajel газетасининг хабар беришича, YouTube порталига овчилар тирик бўриларни ташқарига тортиб чиқиб, уларни бўйнидан кўтариб туришгани тасвирланган видео жойлаштирилган.

Бироқ воқеа Саудия Арабистонининг айнан қайси ҳудудида содир бўлгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.