Жамият | 22:12 / 12.04.2016
2155
2 дақиқада ўқилади

Учувчи кекса жуфтлик жон бераётган набираси билан видолашишга улгуриши учун самолётни тўхтатди

Etihad Airways авиакомпанияси самолёти учувчиси Манчестер аэропортида кекса жуфтлик самолётни тарк этиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига тушиб қолган набирасининг ёнига ташриф буюриши учун парвозга шайланаётган самолётни тўхтатди. Бу ҳақда Daily Telegraph газетаси хабар бермоқда.

Австралияга кетаётган самолёт ҳаракатланишни бошлаганда қариялар набиралари жонлантириш бўлимида ётгани ҳақида смс-хабар олишган. Улар экипажга бу ҳақда хабар берганларидан кейин, учувчи охирги лаҳзада самолётни ортга буриб, йўловчиларни тушириш учун терминалга қайтиб келган. Бундан ташқари, авиакомпания ташвишланаётган қарияларга уларни шифохонагача етказиб қўйиш учун автомобиль тақдим қилди. Қариялар кўришга шошган набиралари эртаси куни вафот этган.

Кекса жуфтликнинг туристик агенти Бекки Стивенсон бу воқеани Facebook ижтимоий тармоғида жойлаштиргандан кейин, бу хабар қўллаб-қувватлаш ва авиакомпания номига миннатдорчилик сўзларига эга кўплаб изҳорлар тўплади.

"Менинг сайёҳлик соҳасидаги 25 йиллик фаолиятим давомида авиакомпания ўзининг мажбуриятларидан ташқарига чиқувчи бирор-бир бундай ишни қилгани ҳақида эшитмаганман. Менинг мижозларим билан содир бўлган воқеа жуда аянчлидир, бироқ Etihad Airways уларга қўлидан келганча ёрдам бера олгани ёқимлидир", деб айтди Стивенсон.

"Бу рейс Абу-Дабида битта пересадкага эга бўлган. Агар менинг мижозларим самолётдан тушишмаганда, улар ўзларининг набиралари ёнига улгура олмаган бўлардилар. Мен уларга ҳамдардлик билдиргани қўнғироқ қилганимда, улар авиакомпания билан боғланиб, уларга миннатдорчилик билдиришмоқчи эканликларини айтишди", деб қўшимча қилди Стивенсон.