Light | 16:11 / 13.04.2016
6993
1 дақиқада ўқилади
2017 йилда Макка шаҳри “Энг замонавий шаҳар” номини олиши режалаштирилган
Маккаи мукаррамани замонавийлаштириш лойиҳаси Саудия Арабистони Подшоҳлиги вакили ва шаҳар амири томонидан тасдиқланган. Бу ҳақда muslim.uz хабар ёзган.
Лойиҳага кўра, Маккаи мукаррамада барча аҳоли интернетдан фойлана олади.
Лойиҳа бўйича 2017 йил Маккаи мукаррама “Энг замонавий шаҳар” номини олади. Лойиҳа доирасида ягона мувофиқлаштирувчи марказ ишга туширилади. Бу эса фуқароларнинг барча ҳукумат органлари билан ўзаро тармоқ орқали мулоқотда бўла олиш имконияти беради.
Бундан ташқари, электрон назорат тизимини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.