Фан-техника | 02:25 / 14.04.2016
2710
4 дақиқада ўқилади

F8 2016: Facebookнинг дастурчилар учун йиллик анжуманидан энг муҳим хабарлар

12 апрель куни Калифорнияда дунё бўйлаб ижтимоий тармоқ маҳсулотларидан фойдаланувчи дастурчилар ташриф буюрадиган F8 2016 – Facebookнинг йиллик анжумани ўз ишини бошлади. 

Унда Facebook топ-менежерлари (Марк Цукерберг ҳам улар сафига киради) анъанавий тарзда платформадаги ўзгаришларни эълон қилишади ва технология ривожининг келгусидаги истиқболи ҳақида маълум қилишади. Бу сафар анжуманнинг бирирнчи кунида асосий мавзулар Facebook Messenger учун чат-бот ва бошқа эълонларга қаратилди.

Чат-ботлар учун платформа
Microsoft ва Telegramлардан сўнг Facebook ҳам чат ботлар учун ўз платформасини тақим этди. Энди 2016 йилни чат-ботлар йили деб эълон қилса ҳам бўлади. Барчаси жуда ҳам Telegram ва Quartz нашрининг дастурини эслатади: суҳбат бошлангандан сўнг бот ўзаро ҳамжиҳатликни амалга ошириш учун бир неча вариантларни таклиф этади. Мулоқот эса одамлар суҳбатига ўхшаш қилиб тузилган.
Ҳозирги кунда бир неча ботларнинг хизмати мавжуд: : CNN ва Wall Street Journal ботлари хабарларни жўнатишади, Poncho – эса об-ҳаво ҳақида маълумот беради, 1-800-FLOWERS гулларни буюртма беришга ёрдамлашади ва ҳ.к.

Facebook Live исталган қурилмаларда
Анжуманда Цукерберг видеотрансляция сервислари учун очиқ API Facebook Live ишга туширилганини маълум қилди. Авваллари, Фейсбукда мобиль қурилмалар учун эфирга узатиш фақатгина махсус Facebook Mentions дастури ёрдамида амалга оширилган бўлса, эндиликда бошқа компаниялар ҳам сервисга кириб, ўз маҳсулотларини жойлаш имконига эга бўлишади.

Facebook раҳбари DJI дронларининг дастурчилари билан ҳамкорликдаги меҳнат маҳсулини намойиш этди: квадрокоптер камерасини Facebook Live хизматига ёқишди ва жонли эфир орқали саҳнадаги мавзуларни трансляция қила бошлашди. Periscopeни ёдга солувчи Facebook Live яқиндан бошлаб бошқа ишлаб чиқарувчиларга ҳам ўз хизматларини жойлашлари учун имкон яратди. Натижада, тўғридан-тўғри GoPro камералари орқали жонли трансляциялар амалга оширилди.

Facebookдан 360 градусли камера
Facebook видео роликларга жуда катта умид билдирмоқда ва буни эса хабарлар тасмасида уларга берилаётган эътибордан кўриш мумкин. VR кўзойнакларининг ривожланиши билан уч ўлчамли ва 360 градусли видеоларга урғу беради.

F8 анжумани учун компания периметрга жойлаштирилган 12 объективга эга Facebook Surround 360 градусли камерасини тайёрлаб қўйган экан. Камера 4К, 6К ва 8К сифатидаги видеоларни тасвирга олиш қобилиятига эга.

Камерадан ташқари, Facebook суратларни бир- бирига улаш учун махсус дастурни ва манба кодини тақдим этади: компания бу дастур бутун ижтимоий тармоқ видеоплатформасини ривожлантиришига умид боғлашмоқда. Камеранинг нархи ҳақида ҳозирча аниқ маълумот мавжуд эмас.

Instant Articles барча нашрлар учун тақдим этилди
Instant Articles – бу тасмадаги юкланган мақолаларни тез акс эттириш усули ҳисобланади. Бу функцияни Фейсбук фойдаланувчиларининг кўпчилиги Wired ва BuzzFeed саҳифаларини тез ва осонлик билан ўқиш орқали билиб олишган.

Instant Articlesда анимациялар, катта фотосуратлар, мақоланинг хар ҳил қисмлари учун лайк тугмаси мавжуд. Аммо “оғир” бўлган маълумотлар юкланмайди, шунинг ҳисобига сизнинг интернет трафикингиз тежалади ва Фейсбук сизга тезроқ сайтни очиб беради.
12 апрель кунидан бошлаб компания барча ОАВлари учун ушбу инструментдан фойдалана олиш имкониятини берди.