Иқтисодиёт | 14:43 / 16.04.2016
2740
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg 2016 йилнинг энг фойдали валютасини эълон қилди

Замбия квачаси 2016 йилнинг энг даромадли валютаси сифатида эътироф этилди. Bloomberg агентлигининг изоҳ беришича, квача қадрининг юксалиши кўрсаткичи бўйича жаҳоннинг қолган 150 валютасини ортда қолдирган.

Экспертларнинг фикрича, валюта курсининг бу қадар тез суръатларда кўтарилаётгани, мис нархининг ошиши билан боғлиқ.

Мис ишлаб чиқариш бўйича Африка қитъасининг иккинчи йирик мамлакати ҳисобланувчи Замбия валютаси долларга нисбатан 19,9 фоизга кўтарилган. Таққослаш учун, олтин нархи 16,3 фоизга қимматлашди.

Қайд этиш жоизки, Замбия пул бирлиги ўтган йили 42 фоизга қадрсизланиб, дунёнинг энг ёмон валюталари учлигига кирган эди. Эндиликда, иқтисодчилар унинг яна бир неча фоизга кўтарилишини башорат қилмоқдалар.

2015 йил якунларига кўра, Озарбойжон манати, қозоқ тенгеси ва Замбия квачаси қадрсизланиш бўйича етакчи пул бирликлари деб топилган эди.