Жаҳон | 09:49 / 19.04.2016
2047
2 дақиқада ўқилади

Франция ва Миср ўртасида 2 млрд евро ҳажмидаги шартномалар тузилди

Миср ва Франция ҳукуматлари умумий қиймати 2 млрд еврога тенг бўлган бир нечта шартнома тузишган. Бу Франция президенти Франсуа Олланднинг Қоҳирага ташрифи вақтида амалга оширилган. Бу ҳақда Елисей саройидаги манбасига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Тузилган шартномалар орасида Миср қуролли кучлари таркибида Airbus Space Systems ва Thales Alenia Space ҳарбий телекоммуникация сунъий йўлдошларини тузиш бўйича лойиҳалар ҳам бор.

Бундан ташқари, Франциянинг Engie номли энергетик компанияси Мисрда суюлтирилган газ учун терминал қуриш ва энергия манбаларини янгилаш билан шуғулланиши борасида келишувга эришган.

Олланд француз компанияси кўмагида Қоҳира метросида қурилган учинчи линияга ташриф буюрган.