Жаҳон | 05:35 / 20.04.2016
1848
2 дақиқада ўқилади

Хитой махфий равишда янги ракетани синовдан ўтказди

Хитойлик ҳарбийлар янги қитъалараро баллистик ракета "Дунфэн-41"ни синовдан ўтказдилар, деб Пентагондаги манбага иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Washington Free Beacon нашри.

АҚШ бу ракетанинг техник кўрсаткичларидан ҳазилакамига ташвишга тушиб қолмади. Бу ўта узоқ масофага учувчи, индивидуал нишонга олувчи ракета  6-10 жанговар каллакни 10 минг км дан кўпроқ масофага етказиши мумкин. Бу имкониятлар ракетанинг АҚШнинг исталган бурчагига ярим соатда кириб боришига етарлилик қилади. 

Ракетанинг учирилишини АҚШнинг йўлдошли кузатув тизимлари қайд қилган. Ракета қаердан учирилгани Пентагонда аниқлай олинмаган. Хитой аввалги ракета учиришини 2015 йил 5 декабрда амалга оширганди, ўшанда хитойликлар темир йўл платформасида ўрнатилган транспорт-пуск контейнеридан ракета учиргандилар.

Хитой ўзининг "дунёдаги энг узоқ таъсир масофасига эга ракетасини" шу йилдаёқ қуролланишга қўйиши мумкинлиги ҳақида Kanwa Asian Defence журнали ёзганди.

Хитой томонидан баллистик ракета ишлаб чиқилаётгани ҳақидаги биринчи маълумотлар 2014 йил июлда АҚШ томонидан "Қуролли кучлар ва хавфсизлик соҳасида ривожланиш тенденциялари ҳақида ҳисобот"нинг чоп этилганидан кейин маълум бўлган. Ҳисоботда Хитой ўзининг қурол-аслаҳаси даражаси ва ҳарбий тайёргарлигини яхшилаётгани ва бу билан Вашингтонга таҳдид солаётгани таъкидлаб ўтилганди.