Жамият | 16:04 / 20.04.2016
9418
1 дақиқада ўқилади

Юлдуз Усмонова "Пусть говорят" кўрсатувига интервью берди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўз ижод йўлини Россиянинг "Шире круг" кўрсатувидан бошлаган.

Мазкур кўрсатув бу йил 40 ёшга тўлади.

Андрей Малаховнинг "Пусть говорят" кўрсатувига Юлдуз Усмонова махсус интервью берган, унда эстрада юлдузининг бу кўрсатувга қандай қилиб келиб қолгани ҳикоя қилинади. Унда Юлдуз Усмонова ўз хотиралари билан ўртоқлашади.

"Пусть говорят" кўрсатувининг бугунги сонида сиз ана шу интервьюдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.