Жаҳон | 16:15 / 21.04.2016
2237
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев: Дунёвий муаммоларнинг очиқ муҳокамаси бебаҳодир

XIII Евроосиё Медиа Форуми очилишида Қозоғистон республикаси бош вазирининг ўринбосари, ЕОМФ ташкилий қўмита раиси Дариға Назарбоева сўзга чиқиб, Нурсултон Назарбоевнинг хатини ўқиб берган. Унда айтилишича, глобал муаммоларнинг очиқ муҳокамаси тинчлик учун курашда жуда муҳим. Бу ҳақида ТАСС нашри хабар беради.

Қозоғистон раҳбари таъкидлаганидек, ЕОМФ "энг етакчи суҳбат майдонларидан бирига айланди".

"Бу ерда замонавий дунёнинг энг долзарб масалалари муҳокама қилинади, тараққиётнинг янги парадигмаси ва келажак тасвири шаклланмоқда. Бугунги кунда инсоният мисли кўрилмаган синовларга дуч келмоқда. Янги оламнинг қандай бўлиши ва бизнинг умумий келажагимиз ҳар биримизга боғлиқ", дея таъкидлади Назарбоев.

Қозоғистон президенти мақсади - "ер юзида урушнинг йўқ қилиниши" бўлган "Дунё. XXI аср" Манифестини таклиф қилганини эслатиб ўтди.

"Бу аср умумий хоҳишга кўра конструктив диалог тантанаси даври бўлиши керак. Форум ишининг натижаси, сизларнинг янги ғоянгиз ва ташаббусингиз дунё коммуникацияси ривожланишига катта ҳисса қўшишига ишонаман", деб тугаллади ўз сўзини президент.

Шарқ ва Ғарбдаги муҳим масалаларни очиқ муҳокама қилувчи носиёсий ва нотижорат ташкилот ҳисобланган ЕОМФ 50та мамлакатдан 300 нафар спикер ва 400дан ортиқ вакилларни қабул қилди. Уларнинг орасида машҳур иқтисодчилар, журналистлар, жамоат арбоблари бор. Икки кунлик форум доирасида форум иштирокчилари жаҳон иқтисодиётининг бугуни ва келажагини, араб оламидаги ўзгаришларнинг геосиёсий натижалари, Европа иттифоқининг истиқболлари, XXI аср информацион жанги, нефть қазиб чиқарувчи давлатлар қиёфаси ва телевидение ҳамда киносаноатининг жамиятга таъсири каби масалалар муҳокамага қўйилади.