Иқтисодиёт | 15:20 / 21.04.2016
2524
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 1-чоракда хорижий сармоя кўмагида 109та корхона ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасида 2016 йилнинг биринчи чорагида (январь-март ойларида) хориж валютаси иштирокида яна 109 корхона рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Улардан Тошкент шаҳрига 78та, Тошкент вилоятига – 9та, Самарқанд ва Сирдарё вилоятига 4тадан корхона тўғри келади.

Хусусан, Россия Федерацияси резидентлари иштирокида 21та, Хитой Халқ Республикаси – 20, Корея Республикаси – 10, Қозоғистон Республикаси – 9, Буюк Британия – 8, Туркия Республикаси – 7 ва Ҳиндистон Республикаси резидентлари иштирокида 5та корхона ташкил этилди.

2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий валюта иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 4,9 мингтага етди.