Жамият | 16:04 / 22.04.2016
3211
2 дақиқада ўқилади

Maslahat.uz гуруҳида қорақалпоғистонлик ногирон йигитга аравача олиб бериш учун 3 кунда 4 млн сўм йиғиб берилди

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Маслаҳат” гуруҳи аъзоси, қорақалпоғистонлик ногирон гуруҳ аъзоси Ислом Тилеповга шу гуруҳнинг бошқа фойдаланувчилари томонидан инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

Гуруҳнинг яна бир аъзоси Сардор Маҳкамов ташаббуси билан бу ногирон йигитга аравача олиб бериш учун хайрия маблағлари йиғилиши бўйича эълон берилган. Унга кўра, нақд пул кўринишида, Пул ўтказиш ёки картадан пул тушириш ҳамда Webmoney орқали хайриялар қабул қилинган.

Бугун, эълон жойлаштирилганидан 3 кун ўтиб, керакли 4 млн сўм йиғиб бўлинган.

"Ислом гуруҳимиз аъзоси ва у мендан шу кўринишда пост қолдиришни илтимос қилгани йўқ, у буни билмади ҳам, кейин ман Исломни танимайман, “Битта арава билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди, унга ўхшаганлар кўп топилади” дейдиганларга – яхшилик қилиш қўлингиздан келмаса, ёмонлик ҳам қилманглар илтимос, бўлар бўлмас гаплар билан постда кайфиятни бузманглар! Яна бир гап, машенник, ёки алдоқчи, ёки яна нимадирлар деган фикрдан йироқда бўлинглар, асосий мақсад гуруҳимиз фаоллари билан шу иш қўлимиздан келадими йўқми? Шуни билиш! Балки келар! Яна саволлар бўлса бемалол!", дея пост қолдирилган гуруҳда.

Одил Икрамов пост остида ўз ёрдамларини кўрсатган кўнгиллилар рўйхатини келтирган.