Жаҳон | 11:12 / 24.04.2016
2128
1 дақиқада ўқилади

Туск: Европа иттифоқи Туркияга қочқинлар билан боғлиқ лойиҳаларга 1 млрд евро тақдим қилади

Европа иттифоқи шу ёздаёқ Туркияга қочқинлар билан боғлиқ бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 млрд евро тақдим қилади, деб айтди Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Туск бу ҳақда Туркиянинг жанубидаги Ғазиантеп шаҳрига сафари натижаларига кўра маълум қилди.

"Мен бирор жараённинг бошланиши қийин бўлишини айтмоқчиман. Бироқ бугун биз бу ерда етакчилар билан Туркияда қочқинлар учун мўлжалланган бир қатор аниқ лойиҳаларга 1 млрд евро ажратишга қарор қилдик. Маблағлар ёзда тақдим қилинади", деб айтди Туск.

Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель, Европа кенгаши раиси Дональд Туск ва Еврокомиссиянинг биринчи вице-раиси Франц Тиммерманс Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу ҳамроҳлигида Ғазиантепдаги суриялик қочқинлар марказига ташриф буюришгани маълум қилинганди.