Жаҳон | 16:12 / 27.04.2016
2526
1 дақиқада ўқилади

Шойгу: Россия Марказий Осиёдаги барқарорлик кафолатидир

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Халқаро хавфсизлик бўйича V Москва конференциясида қилган чиқишида берган баёнотига кўра, мамлакат ҳарбий кучлари Марказий Осиё барқарорлиги кафолатидир.

«Умумий вазифалардан бири — МДҲ ҳудудида терроризм балосининг кенг тарқалишига йўл қўймасликдир. Афғонистон томонидан террористик хуруж эҳтимоли мавжудлиги боис, Марказий Осиё минтақасидаги ташвишли ҳолатни жиддий кузатиб бормоқдамиз», — деган Шойгу.

Мудофаа вазирининг айтишича, Тожикистон ва Қирғизистондаги рус ҳарбий базалари минтақавий барқарорлик кафилидир.