Спорт | 18:09 / 03.05.2016
5286
1 дақиқада ўқилади

«Лестер» хўжайини жамоа етакчиларини сотмоқчи эмаслигини билдирди

«Лестер» жамоаси хўжайинларидан бири Айаватт Сривадханапрабха мавсумлар оралиғида жамоа етакчиларини сотмоқчи эмаслигини билдириб ўтди.

«Ҳар бир футболчимиз жамоада қолишни истамоқда. Улар курашни давом эттирмоқчи ва қанчалик узоқ муддат бу каби натижаларни қайд этишга қодир эканликларини билиб олишмоқчи.

Шундай экан, футболчиларни сотиб юбориш бизнинг режаларимизга кирмаган. Чемпионлик титули – бизнинг орзуларимиз чегараси эмас», – дейди Сривадханапрабха.

Мавзуга оид