Жаҳон | 12:20 / 03.05.2016
5743
2 дақиқада ўқилади

Обама бин Лодиннинг бартараф этилиши воқеасини сарҳисоб қилди

Америка президенти Барак Обама 1-рақамли террорчи Усама бин Лодиннинг йўқ қилиниши АҚШнинг хавфсизроқ бўлишига олиб келганини айтиб ўтди. 

Интервьюнинг бир қисми CNN журналисти Андерсон Купернинг 360° дастури твиттер саҳифасида жойлаштирилган. 

Обама “Ал-Қоида” раҳбари ўлдирилгач, Қўшма Штатлар хавфсизроқ бўлгани тўғрисидаги саволга қатъият билан жавоб берди ва шубҳасизки, глобал терроризм муаммосини умуман йўқ қила олмаганини тан олди.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, бин Лодин, бошқа етакчилар ва гуруҳ инфратузилмалари йўқ қилинишининг самарали натижалари сифатида “Ал-Қоида” кенгайиш имкониятини йўқотиб қўйгани ва кенг миқёсли амалиётлар ўтказишдан маҳрум бўлганини кўрсатиш мумкин. 

Шу ўринда Обама хавф-хатар ҳамон мавжудлигини қайд этди.