Ўзбекистон | 16:10 / 04.05.2016
5431
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бизнесни ноқонуний текшириш 91 фоизга камайди

2016 йил январдан мартгача Ўзбекистонда тадбиркорларни ноқонуний текшириш ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 91 фоизга камайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълумотига таяниб Jahon АА хабар берди. 

Ҳужжатга кўра, масъул органларга ариза билан мурожаат этилгандан кейин деярли 700 тадбиркорни текшириш ишлари тўхтатилган. 

Ҳисобот бўйича, давлат органларининг 614та ноқонуний қарорлари бекор қилинган, 20 миллион сўмдан ортиқ миқдордаги суд даъволари қондирилган.