Zara дўконлари тармоғида соғлиқ учун хавфли бўлган тақинчоқ аниқланди
Zara дўконлари тармоғида соғлиқ учун хавфли бўлган тақинчоқ топилди. Бу янги тўпламдаги бўйинга тақилувчи маржондир. Fashionunited нашрининг хабар беришича, Норвегиядан маҳсулот сифатига доир шикоятлар келиб тушган ва шундан сўнг, Inditex холдинги Zara брендига тегишли ушбу тақинчоқни Европадаги бошқа дўконлардан ҳам қайтариб олишга мажбур бўлди.
Европа мамлакатларидаги маҳсулотлар сифатини назорат қилувчи RAPEX комиссиясининг экспертлари билдирган хулосага кўра, тақинчоқнинг таркибида инсон саломатлигига хавф солувчи кадмий мавжуд бўлиб, у тўқималарда тўпланган ҳолда, тана аъзоларига жиддий зарар кўрсатади. Баъзи ҳолларда рак ўсимталарининг шаклланишига ҳам олиб келиши мумкин. Ҳозирда маҳсулот қайси мамлакатларда ва қанча миқдорда сотилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Zara – Испаниянинг аёллар, эркаклар ва болалар учун мўлжалланган кийим-кечак, оёқ кийим ҳамда аксессуарлар маркаси. У Pull & Bear, Bershka ва бошқа кўплаб брендларни бошқарувчи Inditex холдинги таркибига киради.
Мавзуга оид
00:11 / 18.08.2024
Германиядаги музейдан ўғирлаб кетилган 124 млн долларлик тақинчоқлар ватанига қайтарилди
18:30 / 29.02.2024
Zara Ўзбекистонда илк расмий дўконини очди
08:00 / 10.06.2022
Zara, Pull & Bear, Bershka компанияси эгаси Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини ўрганмоқда
07:33 / 08.04.2022