Ўзбекистон | 15:36 / 06.05.2016
87070
9 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган давлатлар

Ёз фаслининг кириб келишига ҳам оз фурсат қолди. Кўпчилик ёзги таътилга чиқади, яна кимлардир иссиқдан қочиб, бошқа мамлакатларга саёҳат учун жўнаб кетади. Бироқ баъзида айрим давлатларга бориш учун виза талаб қилинади. Ҳужжатлар тайёрлаш, виза тайёр бўлишини кутиш ва доимий югур-югурлар инсонни ҳолдан тойдиради.

Бироқ айрим мамлакатлар Ўзбекистон учун визасиз режимни жорий қилган бўлиб, сиз бу давлатларга белгиланган муддат ичида бориб келиш имконига эгасиз. Vot.uz нашри виза талаб қилмайдиган давлатлар рўйхатини тузиб чиқди. Улар билан танишинг: 

Россия
Учиш вақти: 4 соат 10 дақиқа
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
•  Ташриф мақсади сўралиши мумкин.
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 90 кун.

Беларусь республикаси
Учиш вақти: 5 соат 15 дақиқа
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
•  Ташриф ҳақидаги аризани тўлдириш сўралиши мумкин.
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 90 кун.

Қозоғистон
Учиш вақти: 1 соат 30 дақиқа
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 90 кун.

Озарбайжон
Учиш вақти: 2 соат 55 дақиқа
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 90 кун.

Молдовия
Учиш вақти: 8 соат 30 дақиқа
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 90 кун.


Ташрифдан сўнг виза босилади

Лаос
Қаерда: Жануби-Шарқий Осиё
Учиш вақти: 5 соат 18 дақиқа
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
— қайтиш чиптаси;
— яшаш учун банд қилинган меҳмонхона;
Визанинг нархи 30 долларни ташкил этиши мумкин.
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 30 кун.

Макао
Қаерда:  Шарқий Осиё
Учиш вақти: 7 соат, алмашинув парвозларини ҳисобга олмаган ҳолда
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
— қайтиш (авиа, автобус, кема) чиптаси, ёки учинчи мамлакатга олинган чипта;
— яшаш учун банд қилинган меҳмонхонани тасдиқловчи ҳужжат ( одатда, меҳмонхона сайтидан кўчириб олинган қоғоз нусхаси ҳам етади);
Визанинг нархи 13 долларни ташкил этиши мумкин.
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 30 кун.

Таиланд
Қаерда: Жануби-Шарқий Осиё
Учиш вақти: 5 соат 34 дақиқа, (Тошкент-Бангкок)
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
— қайтиш (авиа, автобус, кема) чиптаси, ёки учинчи мамлакатга олинган чипта;
— яшаш учун брон қилинган меҳмонхонани тасдиқловчи ҳужжат;
— 2та рангли фотосурат;
Визанинг нархи 13 долларни ташкил этиши мумкин.
•  Таиландга кириб келиш биланоқ сўровнома ва божхона декларацияси тўлдирилади 
•  Виза олиш 35 долларни ташкил қилади
•  Бангкок аэропортининг Миграцион хизмати ташриф буюрган сайёҳлардан пул ёки банк карталарини кўрсатишни сўраши мумкин. Сайёҳларнинг ёнидаги энг кам маблағ 500 доллар бўлиши талаб этилади.
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 15 кун.

Малайзия
Қаерда: Осиё
Учиш вақти: 7 соат 35 дақиқа, (Тошкент- Куала-Лампур)
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
— қайтиш чиптаси;
— сайёҳлик ваучери;
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 30 кун.

Мальдив ороллари
Қаерда: Жанубий Осиё
Учиш вақти: 5 соат 22 дақиқа, алмашинув парвозларини ҳисобга олмаган ҳолда
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
— қайтиш чиптаси;
— сайёҳлик ваучери;
— мамлакатда бир кун яшаш учун 50-100 доллар қийматида пул маблағи;
— 14 ёшгача бўлган болалар билан саёҳат қилинганда уларни ота-она паспортига ёпиштирилган сурат билан ёзиб қўйиш;
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 30 кун.

Камбожа
Қаерда: Жануби-Шарқий Осиё
Учиш вақти: 6 соат 7 дақиқа
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
— паспорт форматидаги битта фотосурат;
Визанинг нархи 20 долларни ташкил этиши мумкин.
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 30 кун.

Доминикан Республикаси
Қаерда: Шимолий Америка, Гаити ороли
Учиш вақти: тахминан 17 соат
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
— сайёҳлик ваучери;
— барча керакли саҳифалар туширилган паспорт нусхаси;
— 3*4 форматидаги иккита сурат ва тўлдирилган сўровнома;
— банкдаги ҳисобда энг камида 1000 доллар қайд этилган ҳужжат кўчирмаси;
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 21 кун.

Барбадос
Қаерда: Шимолий Америка
Учиш вақти: 26 соат 7 дақиқа, йўлда иккита алмшинув парвози билан
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
— сайёҳлик ваучери;
— барча керакли саҳифа туширилган паспорт нусхаси;
— қайтиш чиптаси;
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 28 кун.

Эквадор
Қаерда: Жанубий Америка
Учиш вақти: 22 соат 15 дақиқа, алмашинув парвозларини ҳисобга олмаган ҳолда
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
Болалар учун вакцинация ўтказиш тавсия этилган.
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 90 кун.

Кука ороли
Қаерда: Океания
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
— сайёҳлик ваучери;
— барча керакли саҳифа туширилган паспорт нусхаси;
— пул маблағлари борлигини тасдиқловчи ҳужжат (кунига 70 янги зелландия доллари)
— банд қилинган меҳмонхонани тасдиқловчи ҳужжат;
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 30 кун.

Палау
Қаерда: Океания
Учиш вақти: 9 соат 13 дақиқа, алмашинув парвозларини ҳисобга олмаган ҳолда
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
— пул маблағи (ҳафтасига 200 доллар);
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 30 кун.

Туркия
Қаерда: Жануби-Шарқий Осиё/ Жануби-Шарқий Европа
Учиш вақти: 5 соат 25 дақиқа (Тошкент-Истанбул)
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
— пул маблағи (ҳафтасига 200 доллар);
— сайёҳлик ваучери;
—  қайтиш чиптаси;
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 30 кун.

Мадагаскар
Қаерда: Африка
Учиш вақти: 8 соат 17 дақиқа, алмашинув парвозларини ҳисобга олмаган ҳолда
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
— ОВИР стикери;
—  қайтиш чиптаси;
Виза нархи тахминан 7 долларни ташкил этади.
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 30 ёки 90 кун.

Сейшель ороллари
Қаерда: Африка
Учиш вақти: 6 соат 43 дақиқа, алмашинув парвозларини ҳисобга олмаган ҳолда.
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
—  қайтиш чиптаси;
— сайёҳлик ваучери;
— 14 ёшгача бўлган болалар билан саёҳат қилинганда уларни ота-она паспортига ёпиштирилган сурат билан ёзиб қўйиш;
Виза нархи тахминан 7 долларни ташкил этади.
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 30 кун.

Мозамбик
Қаерда: Африка
Учиш вақти: 6 соат 43 дақиқа, алмашинув парвозларини ҳисобга олмаган ҳолда.
Ёнингизда бўлиши шарт:
— Ўзбекистон фуқароси паспорти;
—ОВИР стикери;
—  қайтиш чиптаси;
— сайёҳлик ваучери;
— паспортда визани тушириш учун бита очиқ саҳифа бўлиши керак;
Виза нархи тахминан 70 долларни ташкил этади. Визани олиш вақтида икала қўлнинг кўрсаткич бармоқлари сканер қилинади.
Мамлакатда қолишнинг максимал муддати — ташриф вақтидан бошлаб 30 кун.

Мавзуга оид