Жамият | 20:13 / 08.05.2016
24319
1 дақиқада ўқилади

Москва вилоятида беш байкернинг қотили ўз уйи яқинида ушланди

Москва вилоятининг Егорьевский суди беш байкернинг қотилини ҳибсга олиш учун санкция берди. Бу ҳақда суд матбуот котиби Наталья Осипова хабар бермоқда.
«Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида беш байкернинг қотили Илья Асеев суднинг қарорига кўра, ҳибсга олинди», — деди у.

Маълум бўлишича, 27 ёшли йигит Челохово қишлоғида, ўз уйи яқинида ҳуқуқ-тартибот идораларининг куч ишлатар бўлинмалари томонидан ҳибсга олинган. 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, у ўзи ўлдирган қурбонларининг оила аъзоларидан узр сўраган.

Мавзуга оид