Мукаммал тери ҳосил қилувчи крем ишлаб чиқилди
Ҳар бир косметика ишлаб чиқарувчи компания аёллар юз терисини идеал ҳолатга келтира оладиган крем ихтиро қилишни орзу қилади. Баъзи йирик косметик корпорациялар қайсидир маънода бунинг уддасидан ҳам чиқади. Лекин мавжуд кремларнинг ҳеч бири Массачусетс технологик университети олимлари эришган натижа билан тенглаша олмайди. Улар яратган крем табиий тери устидан иккинчи тери қопламасини ҳосил қила олади.
Массачусетс технологик институти изланувчилари Гарвард олимлари ҳамда Living Proof компанияси ходимлари билан ҳамкорликда XPL (cross-linked polymer layer қисқартмаси) номини олган ажойиб восита яратишди.
Полимер қоришма инсон терисига икки босқичда суртилади. Натижа ҳар бир одамни қойил қолдириши аниқ. Бир неча дақиқа аввал ажинлар билан қопланган тери ёш ва таранг ҳолатга келади.
Аввалига терига полисилоксан кремтаркибли бирикма, кейин платина асосида яратилган катализатор суртилади. Шундан сўнг крем ташқи терини такрорловчи таранг плёнка ҳолига келади. Ташқи жисмоний таъсир остида ўчиб кетмайди, 24 соат давомида ҳатто сув билан ҳам ювиб кетказиш мумкин бўлмайди. Олимлар ўз тадқиқотларини Nature Materials журналида чоп этишди.
Бу мўъжизавий крем нафақат ажинлар билан курашда, балки тери орқали сўриладиган дори воситалари билан биргаликда ҳам қўллаш мумкин. Крем шунингдек, очиқ яраларни ҳимоя қила олади ва ҳатто, терининг намлик сақлашига ҳам ёрдам беради.
Табиийки, косметик корпорациялар ушбу воситани қўлга киритиш учун миллиардлар сарфлашга тайёр бўлади. Ахир у миллионлаб аёлларни бахтли қила олади. Терида ҳосил бўладиган плёнка 250 фоизгача чўзилиш хусусиятига эга. Ҳатто ўз теримиз ҳам 180 фоизгагина чўзила олади.
Мавзуга оид
09:00 / 16.09.2020
Ўзбекистон тери қийқимлари экспортини амалга оширади
03:03 / 27.11.2019
Японияда теридаги нуқсонларни яшириш учун сунъий тери ҳосил қилувчи спрей ишлаб чиқилди
12:48 / 11.11.2019
Қоракўл териларини яширинча олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди
11:23 / 15.07.2019