Спорт | 01:31 / 18.05.2016
9560
1 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. "Ал Жаиш"да йирик ғалаба, Сардор Рашидовдан голли пас (Видео)

Осиё Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида Қатарнинг икки жамоаси "Лахвия" ва "Ал Жаиш" жамоалари тўвнашуви бўлиб ўтди. "Лахвия" ўз майдонидаги дастлабки учрашувда "Ал Жаиш"га йирик хисобда мағлубиятга учради.

Ҳамюртмиз Сардор Рашидов 67 дақиқада захирадан ўйинга қўшилиб жамоасининг муваффақиятига ўз хиссасини қўша олди. У "Ал Жаиш"нинг сўнгги голига ҳаммуаллифлик қилди.

ОЧЛ. 1/8 финал. Дастлабки учрашув.

"Лахвия" – "Ал Жаиш" 0:4
Голлар:
Ромариньо (17, 86), Ҳамедаллаҳ (44), Метнани (54).

"Лаҳвия": Лекомт - Будиаф, Чико, Муса, Нам Тхэ Хи, Яссер, Кангамбу, Максуд, Мсакни, Калуитука, Мохаммад.

"Ал Жаиш": Н`Диай, Лукас Мендес, Абубакер, Абубакар, Наджи, Абдуррауф, Дузанде (Рашидов - 67), Метнани, Ромариньо, Амдалла, Мохаммед.