Жамият | 19:06 / 20.05.2016
23654
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ЙПХ ходимлари автомашинаси сотувга чиқди

“Фейсбук” ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента (DRIVERS.UZ)” гуруҳида Ўзбекистон йўл патрул хизмати ходимлари хизмат автомобилининг ўйинчоқ кўриниши суратлари пайдо бўлди

Фойдаланувчилар қолдирган изоҳларга кўра, ушбу ўйинчоқ автомашиналарнинг нархи 15-16 минг сўм атрофида эканлиги ва улар сотувга чиқарилгани ҳақидаги маълумотни учратиш мумкин. Бундан ташқари, суратлардан машиналар маркаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Malibu маркаси эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин.