Жаҳон | 09:40 / 22.05.2016
8813
1 дақиқада ўқилади
Тибетда 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди
Бугун, 22 май куни тонгида Хитой Халқ Республикаси таркибидаги Тибет мухтор ҳудудида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Хитой сейсмология маркази маълумотига асосланиб РИА Новости хабар қилди.
Ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 9:48 (Тошкент вақти билан 6:48)да Шигадзе шаҳарчаси Тингдже уездида қайд этилган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.
Хитой сейсмология марказига кўра, маҳаллий вақт билан соат 10:05да ушбу уездда 5,3 магнитудали афтершок қайд этилган. Унинг ўчоғи олти километр чуқурликда жойлашган.
Қурбонлар ёки вайронгарчилик тўғрисида ҳозирча маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
07:30 / 09.09.2024
Тошкентда ер силкиниши содир бўлди
07:10 / 24.08.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада сезилди
23:29 / 15.08.2024