Жаҳон | 11:03 / 23.05.2016
5089
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ўзи ишлаб чиқарган ракетасини муваффақиятли тарзда учирди

Ҳиндистонда миллий маҳсулот ҳисобланадиган, кўп марта фойдаланса бўладиган ракета ташувчи муваффақиятли ишга туширилди. Бу ҳақда NDTV хабар қилди. 

Маълум бўлишича, RLV-TD номли ракета Андхра-Прадеш штати Шрихарикота космодромидан Тошкент вақти билан соат 6:30 да учирилган. Ракета учирилганидан 20 дақиқа ўтгач, унинг парвози муваффақиятли деб тан олинди. 

Ракета қурилишига 600 нафар ҳинд олимлари 5 йил вақт сарфлади. Унинг қиймати 1,4 миллион долларни ташкил этди. Ракетанинг узунлиги - 6,5 метр, оғирлиги 1,75 тонна.