Жамият | 18:16 / 23.05.2016
12829
1 дақиқада ўқилади

Сайёҳлар 70 та акула битта китга ҳамла қилганига гувоҳ бўлди

Австралия соҳилларида Жералдтондан Брумга икки ҳафталик круиз-саёҳат қилаётган сайёҳлар Дерк-Хартог оролидаги Акула кўрфазида ғаройиб ҳодисага гувоҳ бўлишди. 70 тадан ортиқ акулалар икки соат давомида битта китга ҳамла қилиб, уни еб битиришди. Бироқ йиртқичлар ичида 15 нафар одами бўлган иккита олти метрлик қайиқларга ҳеч қандай эътибор қаратишмади. 

Акулаларнинг “таомланиши” Eco Abrolhos компанияси ходимлари томонидан учувчисиз учар мосламалар ҳамда сув ости камералари ёрдамида видео тасвирга олинди ва Facebook ижтимоий тармоғи саҳифасига юкланди.