Жаҳон | 15:07 / 27.05.2016
10896
1 дақиқада ўқилади

Обама Ҳирошима бомбардимонидан омон қолганлар билан учрашди

АҚШ президенти Барак Обама Япониянинг Ҳирошима шаҳрига келди. У аввалига шаҳар яқинидаги Ивакунида жойлашган АҚШ ҳарбий-денгиз пиёдалари авиабазасига борган.

Шундан сўнг, президент Ҳирошимага бориб, у ерда 1945 йилги бомбардимондан омон қолган японияликлар билан учрашди.

У шунингдек, шаҳардаги атом бомбардимони қурбонлари хотираси учун барпо қилинган ёдгорликка келиб гул қўйган.

Барак Обама АҚШ томонидан 1945 йили Ҳирошима шаҳрига атом бомбаси ташланишидан кейин бу шаҳарга ташриф буюрган илк америкалик президентга айланди.