Light | 15:56 / 02.06.2016
9930
1 дақиқада ўқилади
Навбатдаги “интернет бум”: Америкалик аёл ва унинг баҳайбат калтакесаги
Америкалик аёл ва унинг Аргентина қизил тегуси турига мансуб ўлкан калтакесаги навбатдаги интернет шов-шувига сабаб бўлди. Бу ҳақда The Telegraph ёзмоқда.
38 ёшли Айс ва унинг бойфренди Скотт (уларнинг фамилиялари маълум қилинмаган) Сан-Диегода яшашади. Бир неча йиллар муқаддам улар ғаройиб калатакесак боқиб олишади ва унга Макгайвер дея ном беришади. Газетанинг маълум қилишича, Макгайвер ўзини итлардек тутади.
Айс ва Скотт ижтимоий тармоқлар орқали ўз калтакесаклари ҳақида ҳикоя қилиб боришади.