Жаҳон | 15:14 / 03.06.2016
8778
1 дақиқада ўқилади
Ким Чен Ин спорт билан шуғулланишга қарор қилди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пхеньяндаги яқинда реконтрукция қилинган, спорт моллари ишлаб чиқарувчи заводга ташриф буюрган.
1959 йилда барпо этилган бино янгиланганидан сўнг, сифатни назорат қилувчи энг замонавий тизимлар билан жиҳозланди. Бу эса жаҳон меъёрларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради.
Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, спорт моллари нафақат, профессионал спортчилар, балки оддий кореяликлар орасида спортни оммалаштиришга ҳам хизмат қилиши лозим.
Унга, фабрикада ишлаб чиқилган айрим спорт буюмлари, жумладан боулинг шарлари, футбол ва баскетбол тўплари ҳавола этилган.