Спорт | 02:13 / 12.06.2016
11152
2 дақиқада ўқилади

Евро 2016. Россия охирги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди

Россия терма жамоаси Европа чемпионатининг гуруҳ босқич доирасидаги илк учрашувини Англияга қарши ўтказди. Марсель шаҳридаги «Велодром» стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. 

Россияликлар биринчи бўлимда тўлиқ ҳимояланишди. «Шерлар» эса тинимсиз ҳужумлар уюштирди, лекин Игорь Акинфеев бир неча марта жамоасини сақлаб қолди. 

Иккинчи бўлим бошида Россия хавфли вазиятлар яратди лекин бу вазиятлар голга айланмади.

72 дақиқада Георгий Щенниковнинг қоида бузишидан кейин белгиланган жарима зарбасини Эрик Дайер голга айлантирди.

Ўйин инглизлар ғалабаси томон кетаётган паллада Василий Березуцкий ўзини кўрсатди ва боши билан тўпни дарвозанинг ўзидан олисдаги бурчагига жойлаб қўйди 1:1.

Айни вақтда В гуруҳида Уэльс терма жамоаси 3 очко билан пешқадам. Россия ва Англия биттадан очкога эга. Словакия охирги ўринда.

Англия – Россия – 1:1
Голлар: 
Дайер, 73 (1:0); В. Березуцкий, 90+2 (1:1).
Огоҳлантиришлар: Кэхилл, 62 – Щенников, 72.